Logo

Польшалик тадбиркорлар билан қатор келишувларга эришилди

Январ 12, 2026. 09:21 • 39 сония

80
Польшалик тадбиркорлар билан қатор келишувларга эришилди
Польшалик тадбиркорлар билан қатор келишувларга эришилди

ВАРШАВА, 12 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг Подкарпат воеводлигида (вилоятида) фаолият юритувчи қатор компания раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда “Liderzy Nieruchomosci”, “Dreyzac”, “Pro Basecamp”, “Brigante”, “Szwalnia Janus”, “Yoshi Innovation”, “Fireflies”, “Customs Clearance Services Poland”, “Poplonski Trading Company” каби нуфузли компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Томонлар Польша ва Ўзбекистон ўртасида фармацевтика, авиация, қурилиш, транспорт, логистика, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, кимё, геология, туризм, меҳнат миграцияси, рақамли технологиялар, сунъий интеллектни ривожлантириш ва таълим каби устувор соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.

Мулоқот жараёнида 2026 йил февраль-март ойларида Ўзбекистонга, хусусан, Сурхондарё вилоятига навбатдаги бизнес-миссияни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Польша компанияларининг “Термиз халқаро савдо маркази” ЭИЗ ҳудудида дўконлар очиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш