Logo

Ўзбекистон вакили Халқаро Евроосиё металлурглар федерацияси бош котиби ўринбосари этиб сайланди

Март 16, 2026. 09:00 • 59 сония

105
Ўзбекистон вакили Халқаро Евроосиё металлурглар федерацияси бош котиби ўринбосари этиб сайланди

АНҚАРА, 16 март. /“Дунё” АА/. Туркия пойтахтида жойлашган Халқаро Евроосиё металлурглар федерацияси Бош ассамблеяси йиғилишида ташкилотнинг бошқарув органларига сайловлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Эътиборлиси, ушбу сайловда Ўзбекистон делегацияси аъзоси Тўражон Раупов ташкилот бош котиби ўринбосари этиб сайланди.

Халқаро Евроосиё металлурглар федерацияси 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, 20 та мамлакатдан 63 та касаба уюшмаларини бирлаштиради, улар металлургия саноатининг 10 миллиондан ортиқ ходимларини ифодалайди. Ташкилот минтақадаги ва халқаро майдондаги энг кучли касаба уюшмалари тузилмаларидан биридир.

Ўзбекистондаги турдош ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси билан алоқалар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашишга хизмат қилмоқда.

Тўражон Рауповнинг раҳбарлик лавозимига танланиши ўзбек мутахассисларининг профессионаллиги ва халқаро касаба уюшмалари тузилмаларига қўшган ҳиссасининг эътирофидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш