Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Нагасакидаги хотира ва тинчлик маросимида иштирок этди
Август 10, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 35НАГАСАКИ, 10 август. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон дипломатлари Нагасакида фожианинг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилган атом бомбаси қурбонларини хотирлаш ва тинчлик маросимида қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Япония ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, атом бомбардимонидан омон қолган фуқаролар ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Маҳаллий вақт билан соат 11:02 да атом бомбардимони қурбонлари хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланди.
Сўнгра Бош вазир Санаэ Такаити нутқи давомида Япониянинг ядро қуролидан холи дунёга эришиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади.
Нагасаки шаҳри мэри Сиро Судзуки ядровий тийиб туриш сиёсати билан боғлиқ хавф-хатарларга эътибор қаратиб, халқаро мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди.
Маросимда ядровий қуролсизланиш ва уни тарқатмасликни таъминлаш, халқаро можароларни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал этиш, атом бомбардимони сабоқларини келажак авлодларга етказиш, тинчлик ва инсон қадр-қимматини сақлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

