Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,2 бараварга ошди

Август 10, 2026. 10:30 • 2 дақ

27
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,2 бараварга ошди

ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Йилнинг дастлабки 6 ойи давомида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида 21 минг 42 нафар хориж фуқароси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг мос даври билан солиштирганда мамлакатга ўқиш мақсадида келган хориж фуқаролари сони 11,5 минг кишига ёки 2,2 бараварга ошган.

Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида келган хорижликларнинг энг кўп улуши Туркманистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келди — 9207 киши.

Шунингдек ўқинг

Кейинги ўринлардан Ҳиндистон — 3723, Тожикистон — 1915, Хитой — 951, Қирғизистон — 834, Покистон — 689, Миср — 603, Жанубий Корея — 526, Филиппин — 367 ва АҚШ — 302 нафар фуқаро билан жой олган.

Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга ўқиш мақсадида 1925 нафар хориж фуқароси келган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хорижлик талабалар сонининг сезиларли даражада ошиши Ўзбекистоннинг таълим имкониятларига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш