Миср матбуоти: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда
Август 23, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 63ҚОҲИРА, 23 август. /“Дунё” АА/. Мисрнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда “Мустақиллик авлодлари”нинг мамлакатдаги кенг кўламли ўзгаришлардаги иштирокига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрларда таъкидланишича, бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади. Шундан 35 ёшга тўлганлар мустақил Ўзбекистоннинг бевосита тенгдошлари ҳисобланади. Уларнинг дунёқараши кенг кўламли ислоҳотлар даврида шаклланган бўлиб, бу ёш авлодга мамлакат келажагини белгилашда фаол иштирок этиш имконини беради.
Мақолаларда мамлакатнинг жадал равишда амалга оширилаётган ютуқларига алоҳида эътибор қаратилган. Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда тарихий Буюк ипак йўли алоҳида аҳамият касб этмоқда. Карвонлар ўрнига оптик толали тармоқлар, IT-хаблар ривожланмоқда.
“IT Park Uzbekistan” экотизимининг яратилиши туфайли ёш тадбиркорлар рақамли хизматларни муваффақиятли экспорт қилиб, тўғридан-тўғри Тошкентдан халқаро лойиҳаларни ишга туширишмоқда.
Материалларда ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги туб ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилган. 90 дан ортиқ давлат фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилиши, Марказий Осиёда яхши қўшничиликнинг мустаҳкамланиши, Самарқандда ЮНЕСКО Ёшлар форуми каби кенг кўламли тадбирларнинг ўтказилиши мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширмоқда.
Хулоса ўрнида қайд этилишича, сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон капиталини ривожлантириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Янги Ўзбекистон ўзини глобал барқарорликка салмоқли ҳисса қўшаётган динамик, очиқ ва келажакка интилувчи давлат сифатида ишонч билан намоён этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


