Ўзбекистон Президенти Тибетдаги йирик кўчки ва сув тошқини оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳамда жабрлангани муносабати билан ХХР Раисига ҳамдардлик йўллади

Август 27, 2026. 20:31 • 1 дақ

13
Ўзбекистон Президенти Тибетдаги йирик кўчки ва сув тошқини оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳамда жабрлангани муносабати билан ХХР Раисига ҳамдардлик йўллади

ТОШКЕНТ, 27 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тибет автоном районидаги Шигадзе шаҳар округида юз берган кенг кўламли кўчки ва тошқин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жароҳатлангани ҳамда катта иқтисодий талафот кўрилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналига таяниб.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Шунингдек ўқинг

“Anadolu” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш