Россия компанияси Ўзбекистонда экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Август 27, 2026. 20:08 • 2 дақ

52
Россия компанияси Ўзбекистонда экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

ТОМСК, 27 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консули Аслам Акбаров “Сибереко” МЧЖ бош директори Андрей Мандрик билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Андрей Мандрик Ўзбекистон томони билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. Хусусан, юртимизга экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларни етказиб бериш, келгусида эса ишлаб чиқариш қувватларини мамлакатимиз ҳудудида маҳаллийлаштириш масалаларига қизиқиш билдирди.

Россия томонининг маълум қилишича, “Сибереко” компанияси Бош консулхона билан ҳамкорлик натижасида ҳозирги босқичда Ўзбекистоннинг “FBFA Textil Lts” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ҳамкорлик косметика маҳсулотларини етказиб беришни назарда тутади.

Компания Ўзбекистон бозорига кенгроқ кириш ва ўз маҳсулотларини мамлакатимизда фаол тарғиб қилиш ниятида.

Шунингдек ўқинг

“Сибереко” Сибирь ҳудудида ўсадиган ёввойи ўсимликлардан экологик тоза ва соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотларга сунъий консервантлар, бўёқлар ва хушбўйлаштирувчи қўшимчалар қўшилмайди. Компания озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида 10 йилдан зиёд фаолият юритиб келмоқда.

Компания “Сибереко” бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини бошқариш тизими бўйича ISO 22000:2018 халқаро сифат стандарти талабларига жавоб беради.

Корхона Россиянинг йирик компаниялари учун маҳсулот етказиб беради. Шунингдек, Россиядаги федерал савдо тармоқлари ва дистрибьюторлар, МДҲ, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ҳамда бошқа хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш