Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Май 15, 2026. 10:58 • 52 сония
• 81
ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Етакчилар рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллектни амалда қўллашга алоҳида эътибор қаратадилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




