Ўзбекистон делегацияси Ашхободда МДҲ давлатлари Темир йўл транспорти кенгашининг 84-йиғилишида иштирок этди

Май 15, 2026. 12:25 • 2 дақ

56
Ўзбекистон делегацияси Ашхободда МДҲ давлатлари Темир йўл транспорти кенгашининг 84-йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси Ашхободда МДҲ давлатлари Темир йўл транспорти кенгашининг 84-йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси Ашхободда МДҲ давлатлари Темир йўл транспорти кенгашининг 84-йиғилишида иштирок этди

АШХОБОД, 15 май. /“Дунё” АА/. Туркманистон пойтахтида МДҲга аъзо давлатлар Темир йўл транспорти кенгашининг 84-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Йиғилишда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматилла Раҳметов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

МДҲ мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари ва вакиллари давлатлараро даражада темир йўл транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш, халқаро темир йўл тармоғининг технологик яхлитлигини таъминлаш, шунингдек, уни замонавий шароитда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Иштирокчилар транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, юк ташиш ҳажмини ошириш, логистика занжирларини такомиллаштириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида “Ёш темирйўлчилар” II форуми ҳам ўтказилди. Унда соҳани барқарор ривожлантириш стратегиялари, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва таълим масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, делегациялар ўртасида икки ва кўп томонлама учрашувлар, маданий тадбирлар ҳамда тармоқ музокаралари бўлиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон делегацияси Туркманистон Темир йўл транспорти вазирлиги раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказиб, ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Тадбир якунлари бўйича МДҲ давлатлари ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор келишувлар имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш