Logo

Ўзбекистон Президенти Давлат Эрмитажига ташриф буюрди

Декабрь 22, 2025. 19:32 • 47 сония

91
Ўзбекистон Президенти Давлат Эрмитажига ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейларидан бирининг экспозицияси билан танишдилар. Ташриф чоғида Россия ва Европа тарихи ҳамда бадиий меросининг асосий босқичларини акс эттирган Бош музей мажмуаси заллари билан танишилди.

Делегациялар раҳбарлари Александр залида бўлиб, бадиий кумуш экспозициясини кўздан кечирдилар, шунингдек, тантанали маросимлар ва расмий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Пикетлар зали ва Герблар залига ташриф буюрдилар.

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган бетакрор буюмлар сақланувчи Олтин хазина, афсонавий “Товус” механик соати жойлашган Кичик Эрмитажнинг Павильонлар зали меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида маданий мулоқотни мустаҳкамлаш, тарихий меросни асраб-авайлаш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш