Ўзбекистон Президенти МДҲ давлатлари раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувида иштирок этди
Декабрь 22, 2025. 17:54 • 55 сония
• 99
ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Санкт-Петербургдаги “Эрмитаж” давлат музейида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашдилар.
Учрашувда жорий йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва келгуси йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро инвестициялар ўсишини рағбатлантириш ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, энергетика ва рақамлаштиришда шерикликни мустаҳкамлаш, фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш, хусусан, ёшларнинг ижодий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи
Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрида ЕОИИ саммитида иштирок этди
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди