Logo

ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Декабрь 22, 2025. 17:30 • 2 дақ

109
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 22 декабрь. / “Дунё” AA/. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, йиғилишда Жамоатчилик кенгаши раиси Саидмухтор Саидкасимов ва ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев, фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро муносабатлар йўналиши экспертлари ва матбуот вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вазирликнинг жорий йилги фаолияти сарҳисоб қилинди. Асосий натижалар муҳокама қилиниб, Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсати изчил амалга оширилаётгани, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори изчил ошиб бораётгани таъкидланди.

Йиғилишда иқтисодий дипломатияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, миллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, ҳудудлар билан ишлаш, меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тадбир доирасида минтақавий ва глобал масалалар юзасидан очиқ ва конструктив мулоқот ташкил этилди. Унда фуқаролик жамияти вакиллари билан фикр алмашинуви орқали ташқи сиёсатни янада такомиллаштиришга доир муҳим таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Муҳокама жараёнида хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини юксалтириш, ташқи сиёсат соҳасида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантиришга қаратилган қатор таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунларида Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган “Амалий ҳаракатлар режаси” тасдиқланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш