Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Ноябрь 04, 2026. 19:48 • 56 сония

• 20
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II таклифига биноан 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилишига қарши курашиш, янги технологик хатар ҳамда таҳдидларга жавоб қайтаришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Шунингдек ўқинг

Ақаба жараёни 2015 йилда Подшоҳ Абдулла II томонидан илгари сурилган халқаро ташаббус бўлиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш