Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди

Сентябрь 13, 2026. 08:40 • 2 дақ

40
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди

ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида бугун давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Корея Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг Сеулдаги авиабазасида олий мартабали меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллерия тўпларидан салют берилди.

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхоль ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Уч кунлик ташриф доирасида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея спикери Чо Чжон Шик, Бош вазир Хан Сон Сук, Жанубий Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари ҳамда ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форумининг очилишида нутқ сўзлайди.

16 сентябрь куни Президентимиз биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этади.

Ташрифнинг сиёсий ва иқтисодий кун тартибидаги тадбирлар билан бир вақтда Жанубий Корея пойтахти ва бошқа шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш