Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди

Июль 29, 2026. 18:00 • 42 сония

37
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди

ТОШКЕНТ, 29 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Остона шаҳри аэропортида Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш