Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди

Июль 28, 2026. 19:22 • 2 дақ

38
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 28 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Саудия Арабистони Подшоҳлиги соғлиқни сақлаш вазири Фаҳад бин Абдулраҳмон ал-Жалажил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида олий мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Сўнгги йилларда ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Айниқса, “ACWA” компанияси билан йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегация билан самарали музокаралар ўтказилиб, қатор келишувларга эришилди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва модернизация қилиш, фармацевтика тармоғини тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш, кўп тармоқли шифохона барпо этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида янги лойиҳа ҳамда ташаббусларни амалга оширишни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш