Ўзбекистон Исроилнинг қурғоқчил ҳудудлар учун инновацион ечимларини ўрганмоқда

Июль 29, 2026. 15:30 • 2 дақ

14
Ўзбекистон Исроилнинг қурғоқчил ҳудудлар учун инновацион ечимларини ўрганмоқда

ТЕЛЬ-АВИВ, 29 июль. /“Дунё” АА/. Қорақалпоғистоннинг экология соҳаси мутахассислари ҳамда Исроилнинг қурғоқчил ҳудудлар учун инновацион ечимларни ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига ихтисослашган “DeserTech and Climate Innovation Center” маркази вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Қорақалпоғистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Лейла Сеитова, Қорақалпоқ давлат университети ректори Бердияр Жоллибеков, «DeserTech and Climate Innovation Center» маркази директори Сиван Шахари ҳамда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Мулоқот чоғида томонлар экология, табиатдан оқилона фойдаланиш, илмий тадқиқотлар, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

“DeserTech and Climate Innovation Center” раҳбарияти марказ фаолияти, амалга оширилаётган ташаббуслар ҳамда Исроилнинг иқлим ўзгариши оқибатлари, сув ресурслари танқислиги ва чўлланиш жараёнларига дуч келаётган ҳудудлар учун технологик ечимлар ишлаб чиқиш борасидаги тажрибаси ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, қорақалпоғистонлик мутахассислар минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қаратилган тизимли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар шериклик муносабатларини ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлаб, ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолашга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш