Ўзбекистон Президенти Буюк Британия ишбилармон доиралари делегациясини қабул қилди

Июнь 17, 2026. 16:24 • 2 дақ

41
Ўзбекистон Президенти Буюк Британия ишбилармон доиралари делегациясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг инвестициялар бўйича давлат вазири, лорд Джейсон Стоквуд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Буюк Британиянинг “UK Export Finance”, “Standard Chartered UK”, “Sturgeon Capital”, “Endeavour Mining” ва “British Petroleum” каби етакчи компаниялари, банклари ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва Британия сармояси иштирокидаги корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда.

Тошкент халқаро молия маркази, Халқаро тижорат суди ва капитал бозорини ривожлантириш ҳамда фармацевтика, сунъий интеллект ва энергетика соҳаларида технологик шерикликни кенгайтириш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.

Молия, инфратузилма, давлат-хусусий шериклик, “яшил” энергетика, транспорт, геология ва нефть-газ соҳаларида, шу жумладан, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш