Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди
Июнь 17, 2026. 14:27 • 1 дақ
• 37
ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум, Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳолид Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон – БАА стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Бешинчи Тошкент инвестиция форуми доирасида БАА компаниялари билан қатор янги келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
“Яшил” энергетика, ёқилғи ишлаб чиқариш, транспорт, логистика, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва бошқа йўналишлардаги йирик лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси