Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

Июнь 17, 2026. 14:25 • 59 сония

25
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Олжас Бектенов Ўзбекистон Президентига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Барча даражалардаги фаол мулоқот мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажмлари ўсиб, яқинда қабул қилинган янги “йўл харитаси” асосида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.

Июль ойида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда Ақтау шаҳрида ўтказиладиган ҳудудлар раҳбарларининг биринчи Кенгашига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш