Ўзбекистон делегацияси Лондонда таълим ва соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича Британия тажрибасини ўрганди

Ноябрь 27, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 121
Ўзбекистон делегацияси Лондонда таълим ва соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича Британия тажрибасини ўрганди
Ўзбекистон делегацияси Лондонда таълим ва соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича Британия тажрибасини ўрганди
Ўзбекистон делегацияси Лондонда таълим ва соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича Британия тажрибасини ўрганди

ЛОНДОН, 27 ноябрь. /“Дунё” АА Вазирлик, идоралар ҳамда тижорат банклари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Лондонда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини молиялаштириш бўйича Буюк Британия тажрибасини ўрганди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация аъзолари Буюк Британия Молия вазирлиги, Таълим вазирлиги ҳамда Бизнес, инновациялар, фан ва савдо вазирлиги вакиллари билан учрашдилар. Шунингдек, Талабалар ишлари бўйича бошқарма (Office for Students), “Chelsea and Westminster NHS Trust” ҳамда “Modality” ташкилотлари раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди. Бундан ташқари, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабида (LSE) делегация аъзолари учун махсус тренинглар ташкил этилиб, улар Қироллик умумий амалиёт шифокорлари коллежи фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Шунингдек ўқинг

Учрашувлар давомида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини молиялаштиришнинг иқтисодий асослари, мазкур йўналишдаги давлат муассасаларининг молиявий мустақиллиги, шунингдек, ҳукуматнинг университетлар ва шифохоналар билан ташкилий ҳамда молиявий ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.

Ўрганилган тажриба ва экспертлар тавсиялари Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини молиялаштиришнинг амалдаги механизмларини янада такомиллаштиришда хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш