Ўзбекистон жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйини Новосибирскдаги ватандошларни бирлаштирди

Июнь 18, 2026. 09:47 • 56 сония

113
Ўзбекистон жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйини Новосибирскдаги ватандошларни бирлаштирди
Ўзбекистон жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйини Новосибирскдаги ватандошларни бирлаштирди

НОВОСИБИРСК, 18 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинини жамоавий томоша қилишни ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Новосибирск давлат университети, Сибир давлат геотизимлар ва технологиялар университети, Сибир бошқарув институти — РАНХиГС, Новосибирск давлат консерваториясида таҳсил олаётган талабалар, шунингдек, Бош консулхона, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ва Миграция агентлиги ваколатхонасининг барча ходимлари иштирок этдилар.

Учрашув иштирокчилари юксак кўтаринкилик билан Ўзбекистон мадҳиясини куйладилар ва терма жамоамизнинг Колумбия терма жамоасига қарши кечган ўйинини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатиб бордилар.

Ватандошларимиз жипслашган ҳар бир гўшага хос бўлган ҳақиқий байрам шукуҳи ва миллий бирдамлик муҳити йиғилганлар қалбида энг ёрқин ва унутилмас таассуротларни муҳрлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш