Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраисини қабул қилди

Июнь 17, 2026. 16:25 • 49 сония

40
Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ТХИФ доирасида Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу мамлакат ишбилармонлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Саудиянинг “ACWA” ва бошқа компаниялари билан сермаҳсул шериклик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Бу борада Тошкент инвестиция форуми доирасида яна бир қатор келишувларга эришилган.

Учрашувда “яшил” энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт, инфратузилма, туризм ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш