Ўзбекистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Август 28, 2026. 13:50 • 2 дақ

2
Ўзбекистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

ТОШКЕНТ, 28 август. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу маҳобатли мажмуада халқимизнинг кўп асрлик тарихи, буюк алломаларимиз ва жаҳонгир аждодларимизнинг сиймолари, юртимиз тараққиётидаги муҳим воқеалар ўз ифодасини топган. Монумент чўққисидаги Ҳумо қуши озодлик ва эзгулик ғояларини, халқимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этади.

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг



Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш