Дубайда Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши ўз фаолиятини бошлади

Август 28, 2026. 12:00 • 2 дақ

97
Дубайда Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши ўз фаолиятини бошлади

ДУБАЙ, 28 август. /“Дунё” АА/. Дубай Савдо палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашининг расмий очилиш маросими ва биринчи умумий йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон ва БАА ишбилармон доиралари, йирик компаниялар, инвесторлар ва бизнес ҳамжамияти вакиллари иштирок этдилар. Учрашув доирасида Кенгаш фаолиятининг стратегик устувор йўналишлари тақдим этилди, таъсис ҳужжатлари имзоланди ҳамда В2В форматида музокаралар ўтказилди.

“Dubai Chambers” раҳбарияти икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлаб, янги Кенгаш бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги бевосита ва тизимли алоқаларни кенгайтириш учун самарали институционал майдонга айланишини қайд этди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Кенгашнинг асосий вазифалари қаторига Ўзбекистон ва БАА ишбилармон доиралари ўртасида доимий мулоқотни таъминлаш, ўзбек компанияларининг БАА бозоридаги иштирокини кенгайтириш, инвесторларни истиқболли лойиҳаларга жалб этиш ҳамда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш киритилган.

Дубайда Ишбилармонлар кенгашининг ишга туширилиши Ўзбекистон-БАА бизнес ва инвестициявий шериклигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун кучли туртки бўлиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш