Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан Избоскандаги техникумларга махсус кийимлар тақдим этилди

Август 28, 2026. 10:30 • 2 дақ

3
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан Избоскандаги техникумларга махсус кийимлар тақдим этилди

ИСЛОМОБОД, 28 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси томонидан Андижон вилояти Избоскан туманидаги 1-, 2- ва 3-сон касб-ҳунар техникумларига беғараз грант кўмаги сифатида 35 та махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташаббус мамлакатимизда профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларни замонавий ва бозор талабига мос касб-ҳунарларга тайёрлаш, уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.

Тақдим этилган махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари техникум ўқувчилари учун амалий машғулотлар ва ишлаб чиқариш таълими жараёнларини хавфсиз, тартибли ва самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

Ёшларнинг танлаган касби бўйича дастлабки амалий тажриба орттириш жараёнида махсус кийимларнинг ўрни беқиёс. Улар нафақат ўқувчиларнинг ташқи кўринишидаги тартиб-интизомни таъминлайди, балки уларда меҳнат маданияти, масъулият ҳисси, касбий этика ва танлаган мутахассислигига ҳурмат туйғусини шакллантиради.

Шунингдек ўқинг

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга сифатли таълим бериш, уларнинг замонавий касбларни эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, айниқса, профессионал таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу маънода, Ўзбекистоннинг Покистондаги дипломатик ваколатхонаси томонидан кўрсатилган грант ёрдами таълим муассасалари имкониятларини янада кенгайтиради.

Ўз навбатида, Избоскан туманидаги 1-, 2- ва 3-сон касб-ҳунар техникумлари раҳбарияти лойиҳани юқори баҳолаб, ушбу ёрдам техникум ўқувчиларининг ўзлари танлаган йўналишларни янада мукаммал эгаллашларида муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш