Ўзбекистон Президенти Хитой Раисига мамлакатнинг қатор ҳудудларида юз берган ёнғин ва сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Июль 10, 2026. 19:00 • 2 дақ

33
Ўзбекистон Президенти Хитой Раисига мамлакатнинг қатор ҳудудларида юз берган ёнғин ва сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
“Синьхуа” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 10 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқинлари ҳамда Фуцзянь провинциясида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жиддий жароҳат олгани ва катта талафот кўрилгани муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналига таяниб.

“Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек ўқинг

“Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотига кўра, Хитойнинг Фуцзянь провинциясида жойлашган “Huiteng Shoes” пойабзал фабрикасида юз берган ёнғин оқибатида 28 киши ҳалок бўлган. Шу билан бирга, сўнгги кунларда мамлакатнинг қатор ҳудудларида кузатилаётган кучли ёғингарчилик, сув тошқинлари, момақалдироқ ва кўчкилар оқибатида бутун мамлакат бўйлаб 36 нафардан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш