Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро кўргазмадаги “Made in Uzbekistan” миллий стенди турли давлатлар ҳукумат раҳбарларида катта қизиқиш уйғотди

Июль 10, 2026. 20:00 • 2 дақ

13

ЕКАТЕРИНБУРГ, 10 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган XVI “INNOPROM” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз делегациясига Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилди. Делегация таркибидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Иброҳим Эргашев ўрин олди.

Кўргазмада “Made in Uzbekistan” миллий стенди ташкил этилди. Ушбу экспозицияни турли давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ҳамда хорижлик экспертлар кўздан кечирди.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, павильон экспозицияси билан Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ҳамда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров яқиндан танишди.

“Made in Uzbekistan” стендида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон ва геология, қурилиш материаллари, кимё ва фармацевтика саноати, электротехника, автомобилсозлик, тўқимачилик ҳамда чарм-пойабзал тармоқлари маҳсулотлари намойиш этилди.

Ташриф доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Иброҳим Эргашев бошчилигидаги делегация аъзолари Свердловск вилоятининг мева-сабзавот импорт қилувчи йирик корхоналари — “Флагман”, “Союз Евразии” компаниялари ҳамда маҳаллий “Сима-ленд” чакана савдо тармоғи вакиллари билан учрашди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш