Жанубий Кореядаги ватандошларимиз Ўзбекистон Президентини самимий кутиб олди

Сентябрь 13, 2026. 09:30 • 52 сония

24
Жанубий Кореядаги ватандошларимиз Ўзбекистон Президентини самимий кутиб олди

 ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. Давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий кутиб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти юртдошларимиз билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

Мулоқот чоғида мамлакатимизда кечаётган янгиланишлар, ватандошларимизнинг орзу-интилишлари ҳамда ташриф доирасида бўлажак тадбирларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Президентимиз уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш