29–31 октябрь кунлари Тошкентда Испания ва Ўзбекистон компаниялари иштирокида агротехнологиялар бўйича форум бўлиб ўтади

Сентябрь 13, 2026. 09:10 • 2 дақ

111
29–31 октябрь кунлари Тошкентда Испания ва Ўзбекистон компаниялари иштирокида агротехнологиялар бўйича форум бўлиб ўтади

МАДРИД, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Испания ташқи савдо институти (ICEX) ҳамда Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазирлиги ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда жорий йилнинг 29–31 октябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган Испания–Ўзбекистон агро технологиялар форуми ҳақида фикр алмашилди.

Томонлар аграр йўналишда фаолият юритувчи компаниялар ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Марказий Осиё бозорида ўз хизмат ва маҳсулотларини намойиш этиш борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирлар доирасида тақдимотлар, давра суҳбатлари, икки томонлама B2B форматдаги учрашувлар ва маҳаллий ишлаб чиқариш объектларига амалий ташрифлар ташкил этилади.

Бундай учрашувлар испан компанияларига ўз техникаларини тақдим этиш, Ўзбекистон бозори эҳтиёжлари билан яқиндан танишиш ҳамда салоҳиятли ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имконини беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш