Ўзбекистон ва Германия Президентлари қўшма баёнот қабул қилиб, бир қатор лойиҳаларни ишга туширдилар

Июнь 17, 2026. 20:17 • 2 дақ

79
Ўзбекистон ва Германия Президентлари қўшма баёнот қабул қилиб, бир қатор лойиҳаларни ишга туширдилар

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, шунингдек, икки мамлакат етакчилари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган ва янгиларини бошлашни режалаштираётган Германиянинг етакчи компаниялари вакилларини самимий қутладилар.

Икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистонда шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича лойиҳаларни бажариш учун грант маблағлари ажратиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутувчи молиявий ҳамкорлик соҳасидаги келишувлар имзоланди.

Шунингдек ўқинг

Икки мамлакат етакчилари ҳузурида бир қатор қўшма инвестиция ва таълим лойиҳаларига старт берилди. Тошкент шаҳрида “Volkswagen” автомобилларини йирик узелли йиғишни ташкил этиш, Андижон вилоятида логистика марказини барпо этиш, суюқ маиший ювиш воситаларини ишлаб чиқариш, темир йўл соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш ҳамда замонавий имтиҳон марказларини очиш каби лойиҳалар шулар жумласидан.

Ушбу ташаббусларни амалга ошириш саноат кооперациясини кенгайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш