Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 04, 2026. 12:10 • 2 дақ
• 53
ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Қирғиз Республикаси Президенти ва қардош халқини мамлакатнинг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий табриклади.
Ўзбекистон етакчиси мазкур муваффақият Қирғизистоннинг фаол ташқи сиёсати ҳамда минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилаётганининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.
Томонлар халқаро майдонда яқиндан мувофиқлаштирув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Олий даражадаги учрашувлар давомида эришилган, энг аввало, иқтисодиёт, транспорт, энергетика соҳаларида, маданий-гуманитар йўналишдаги келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда кимё саноатини жадал ривожлантириш вазифалари белгиланди



