“Business Central Asia”: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг етакчи инвестиция хаби мақомини мустаҳкамламоқда
Июнь 04, 2026. 09:55 • 2 дақ
• 55
ДЕҲЛИ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Ҳиндистоннинг “Business Central Asia” ишбилармонлик нашрининг май ойи сонида Ўзбекистондаги серқирра молиявий ва иқтисодий ислоҳотларга бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу мақола халқаро институтлар томонидан мамлакатимизнинг минтақадаги энг изчил инвестиция майдончаларидан бири сифатида қабул қилинаётганини кўрсатади.
Журнал халқаро молия институтлари билан изчил ҳамкорликни Ўзбекистондаги ўзгаришлар жараёнининг асосий омилларидан бири сифатида қайд этган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) сўнгги олти йил давомида Ўзбекистондаги энг йирик институционал инвестор бўлиб қолмоқда ва у 2025 йилда 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. ЕТТБ томонидан молиялаштириш барқарор инфратузилма, “яшил” энергетика, хусусий сектор ва молия тизимини модернизация қилишга йўналтирилган бўлиб, нашр баҳосига кўра, бу Ўзбекистоннинг узоқ муддатли институционал капитал учун жозибадорлиги ортиб бораётганини англатади.
Мақолада хусусийлаштириш жараёнига иқтисодий модернизациянинг марказий элементи сифатида алоҳида эътибор қаратилган. 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастурга мувофиқ, Ўзбекистон 29 та йирик давлат корхонасини оммавий кимошди савдолари орқали сотишга, шунингдек, 12 та компанияни ички ва халқаро капитал бозорларида IPO ва SPOга чиқаришга тайёрламоқда. Бу рўйхатга банк сектори, металлургия, энергетика, авиация, телекоммуникация ва транспорт соҳаларидаги стратегик активлар киритилган.
Журнал, шунингдек, таркибий ислоҳотлар туфайли инвестиция муҳити яхшиланганини ҳам қайд этган. Буларга рақобатни ривожлантириш, савдони либераллаштириш, хусусий секторнинг энергетика ва инфратузилмадаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, глобал бозорларга интеграциялашувни жадаллаштириш чора-тадбирлари тааллуқлидир.
“Business Central Asia” ишбилармонлик журналидаги ушбу мақола халқаро оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонни глобал капитал бозорлари билан чуқурроқ интеграциялашувга ва хусусий сектор етакчи роль ўйнайдиган рақобатбардош ўсиш моделига стратегик бурилиш ясаётган мамлакат сифатида қабул қилаётганининг яна бир тасдиғи бўлди.
Ёш аҳоли, ўсиб бораётган ички бозор ва салмоқли ресурс базаси изчил ислоҳотлар билан бир қаторда узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва хорижий инвестициялар оқими учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги “Меҳр” гуманитар операцияларининг якунлари ҳақида ёзмоқда



