Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Май 09, 2026. 10:50 • 2 дақ
• 33
ТОШКЕНТ, 9 май. /“Дунё” АА/. 8 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Россия етакчилари Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутладилар.
Ўзбекистон–Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини аввалги олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажми барқарор ошиб бораётгани, саноат, энергетика, металлургия ва бошқа тармоқларда лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва устувор тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш, шунингдек, ҳудудлар даражасида фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувни янада таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси