Logo

Ўзбекистон Президенти жасорат ва матонат соҳибларига юксак эҳтиром кўрсатди

Май 08, 2026. 14:44 • 2 дақ

116
Ўзбекистон Президенти жасорат ва матонат соҳибларига юксак эҳтиром кўрсатди
Ўзбекистон Президенти жасорат ва матонат соҳибларига юксак эҳтиром кўрсатди
Ўзбекистон Президенти жасорат ва матонат соҳибларига юксак эҳтиром кўрсатди
Ўзбекистон Президенти жасорат ва матонат соҳибларига юксак эҳтиром кўрсатди
Ўзбекистон Президенти жасорат ва матонат соҳибларига юксак эҳтиром кўрсатди

ТОШКЕНТ, 8 май. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, байрам билан табриклади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Қуролли Кучлар Бош ҳарбий клиник госпиталида Акмал ота Акрамов, Вера Журавская, Ҳасанбой ота Халматов ва Владимир Алексейков билан дилдан суҳбатлашди. Нуронийларнинг ҳол-аҳволи ва саломатлиги билан қизиқди. Уларнинг машаққатли ҳаёт йўли ҳамда кўрсатган жасоратларини алоҳида эътироф этди.

– Сизлар тарихнинг жонли гувоҳи, матонат тимсолисизлар. Сиздек табаррук инсонлар билан учрашиш, ўгитларингизни тинглаш бизга катта маънавий куч бағишлайди. Халқимиз сизлар билан ҳақли равишда фахрланади. Бугунги тинч ва озод кунлар, авлодларнинг бахтиёр истиқболи сизларнинг мислсиз фидокорлигингиз маҳсулидир. Сизларнинг ибратли ҳаёт йўлингиз ёшларимиз учун ҳақиқий матонат мактабидир, – деди Президентимиз.

Президентнинг жорий йил 16 апрелдаги қарорига мувофиқ, уруш ва меҳнат фахрийларига юксак даражада эҳтиром кўрсатилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари давлатимизнинг доимий ғамхўрлигида. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш баробарида саломатликларини тиклаш учун республикамизнинг энг яхши санаторийларига имтиёзли йўлланмалар ажратилган.

– Яратган сизларга ватанпарварлик ва фидокорона меҳнатингиз мукофоти сифатида узоқ умр, эл-юрт ардоғида яшаш бахтини ато этган. Сизларнинг дуоларингиз юртимиз учун омонлик, ишларимизга баракадир, – деди Президентимиз.

Учрашувда нуронийлар юртимизда тарихий хотирани тиклаш, кексаларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш