Истанбулдаги Бош консулхона кўмагида Ўзбекистондаги техникумларга замонавий ўқув жиҳозлари тақдим этилди

Сентябрь 05, 2026. 20:00 • 2 дақ

72
Истанбулдаги Бош консулхона кўмагида Ўзбекистондаги техникумларга замонавий ўқув жиҳозлари тақдим этилди
Истанбулдаги Бош консулхона кўмагида Ўзбекистондаги техникумларга замонавий ўқув жиҳозлари тақдим этилди

ИСТАНБУЛ, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан мамлакатимиздаги касбий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги амалий ташаббус рўёбга чиқарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бухоро вилояти Жондор туманидаги 1-, 2- ва 3-сонли ҳамда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 1- ва 2-сонли техникумлар раҳбарлари билан ўрнатилган доимий мулоқотлар давомида муассасаларнинг замонавий ўқув техникасига бўлган эҳтиёжи атрофлича ўрганилди.

Шунингдек ўқинг

Техникумлар раҳбарларининг мурожаатларидан келиб чиқиб, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва ўқув жараёнига замонавий технологияларни кенгроқ жорий этиш мақсадида Туркияда фаолият юритаётган ватандош-тадбиркорларимиз билан ҳамкорликда 5 дона ноутбук ва 12 дона интерактив доска харид қилинди.

Мазкур замонавий ўқув жиҳозлари янги ўқув йили арафасида Касбий таълим агентлиги раҳбарияти билан ҳамкорликда бешта техникумга беғараз ёрдам сифатида топширилди. Ушбу техника воситалари ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, дарсларда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ҳамда ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш