Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташриф якунланди
Июнь 06, 2026. 08:31 • 52 сония
• 65
ТОШКЕНТ, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургдаги тадбирлар доирасида 4 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.
Етакчилар Ўзбекистондаги биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этдилар.
Президентимиз 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг тадбирларида қатнашиб, ялпи йиғилишда нутқ сўзлади.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Президентимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси