Самарқанд 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилмоқда

Сентябрь 18, 2026. 17:30 • 2 дақ

52
Самарқанд 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилмоқда
Самарқанд 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилмоқда
Самарқанд 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилмоқда
Самарқанд 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилмоқда

САМАРҚАНД, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Шу кунларда Ўзбекистон жаҳон шахмати бўйича энг йирик турнирлардан бири – 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ЎзА хабарига кўра, мусобақа рекорд даражадаги иштирокчиларни жамлаган ва илк бор ногиронлиги бўлган шахматчилар учун Паралимпиада билан бир вақтда ўтказилмоқда.

FIDE Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Дана Рейзниеце турнирнинг ташкил этилишини юқори баҳолаб, очилиш маросими ва мусобақа қоидаларига аниқ риоя қилинаётганини таъкидлади. У Олимпиаданинг таркибий қисми бўлган Паралимпиада ўйинларининг ҳам бир вақтнинг ўзида ўтказилишига алоҳида урғу берди.

FIDE президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Вишванатан Ананд Ўзбекистон жаҳоннинг етакчи шахмат давлатлари қаторига киришини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон, АҚШ ва Хитой билан бир қаторда муваффақиятга эришиш имконияти юқори бўлган жамоалар саналади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, у 2004 йилда Рустам Қосимжонов жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг мамлакатда ёш шахматчиларни тайёрлаш бўйича бошланган тизимли ишларни эътироф этди.

Дана Рейзниеце Ўзбекистоннинг қадимий шахмат анъаналарига ҳам эътибор қаратди: Афросиёбдан топилган VII–VIII асрларга оид шахмат доналари ушбу ҳудудда ўйиннинг кўп асрлик тарихидан далолат беради.

FIDE вакиллари Олимпиаданинг Самарқандда ўтказилиши мамлакатда шахматни ривожлантиришга янги туртки бериши ва янада кўпроқ халқаро меҳмонларни жалб этишига умид билдиришди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш