Самарқандда ёш парламентарийларнинг жаҳон конференцияси ўтказилади

Август 26, 2026. 21:00 • 2 дақ

64
Самарқандда ёш парламентарийларнинг жаҳон конференцияси ўтказилади

ҚОҲИРА, 26 август. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Al Diplomasy” ахборот агентлиги 4–6 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференциясига бағишланган мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашр маълумотларига кўра, анжуманда 183 мамлакатдан қарийб 300 нафар вакил, шунингдек, 15 та халқаро ташкилот делегатлари ва 50 нафарга яқин доимий кузатувчи иштирок этади.

Конференция кун тартибидан ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, иқтисодий имкониятларини ошириш ҳамда зўравонликнинг олдини олиш масалалари ўрин олган.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликка бағишланган 3-Глобал форум ҳам ўтказилади. Конференция якунида ёш парламентарийларнинг тавсияларини ўз ичига олган якуний ҳужжат қабул қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, 6 сентябрь куни иштирокчилар учун Самарқанднинг бой тарихий ва маданий мероси билан танишишга қаратилган маданий дастур ташкил этилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш