Туркияда ўтказилган “Аба кураши” мусобақасида ўзбек полвонлари совриндор бўлди

Август 12, 2026. 20:30 • 2 дақ

30
Туркияда ўтказилган “Аба кураши” мусобақасида ўзбек полвонлари совриндор бўлди
Туркияда ўтказилган “Аба кураши” мусобақасида ўзбек полвонлари совриндор бўлди

АНҚАРА, 12 август. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Ҳатай вилоятида Халқаро “Аба кураши” мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақа Турк дунёси ёшлар жамғармаси, Туркия Анъанавий курашлар федерацияси, Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳамда маҳаллий муниципалитетлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Туркий халқлар ёшлари ўртасида спорт ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган ушбу турнирда ТДТга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон ҳамда Туркия терма жамоалари паҳлавонлари беллашди.

Спорт тадбирида фахрий меҳмон сифатида ТДТга аъзо давлатларнинг Туркиядаги элчилари ва ТДТ Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бенали Йилдирим иштирок этди.

Халқаро турнирда 9 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Якка тартибдаги баҳсларда Анвар Эшпулатов (55 кг) 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Қувончбек Садинов (60 кг) ва Сардорбек Абдурахмонов (85 кг) шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.

Спортчиларимиз ушбу қувончли ғалабани Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, мамлакатимизда миллий спорт турларини ривожлантириш ва ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш