“Al Jarida” газетаси: Ўзбекистон – тарих, маданият ва замонавийлик уйғунлашган юрт

Август 12, 2026. 16:30 • 2 дақ

69
“Al Jarida” газетаси: Ўзбекистон – тарих, маданият ва замонавийлик уйғунлашган юрт
“Al Jarida” газетаси: Ўзбекистон – тарих, маданият ва замонавийлик уйғунлашган юрт

АЛ-КУВАЙТ, 12 август. /“Дунё” АА/. Кувайтнинг “Al Jarida” газетасида журналист Рабиҳ Калласнинг Ўзбекистонга саёҳати давомида олган таассуротлари асосида тайёрланган мақолалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент – Марказий Осиёнинг дурдонаси ва кувайтликлар учун муносиб сайёҳлик манзили” ҳамда “Самарқанд – асрлар оша дунёни ҳайратга солаётган шаҳар” сарлавҳали материалларда ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, шаҳардаги хавфсизлик ва тозалик, замонавий инфратузилма ҳамда Ипак йўлининг бой мероси ҳақида маълумотлар келтирилган.

Муаллифнинг таъкидлашича, Ўзбекистон пойтахти хавфсизлик, меҳмондўстлик ва исломий меросни уйғунлаштирган шаҳар ҳисобланади. Тошкентнинг кенг ва тоза кўчалари, тинч-тотув муҳити сайёҳларда катта таассурот қолдиради. Тошкент метросининг бетакрор меъморчилиги, янги барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази минтақа маданий юксалишида муҳим ўринга эга.

Шунингдек ўқинг

Мақолаларда 2700 йилдан ортиқ тарихга эга Самарқанд шаҳрининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидаги стратегик аҳамияти ҳақида сўз юритилган. Амир Темур ва Темурийлар даврида гуллаб-яшнаган ушбу шаҳарнинг Регистон майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси, Гўри Амир мақбараси ва Мирзо Улуғбек расадхонаси каби меъморий дурдоналари Шарқ цивилизациясининг юксак намунаси сифатида тавсифланади.

Журналист Ўзбекистонга саёҳат Форс кўрфази давлатларидан, хусусан, Кувайтдан келувчи оилавий туристлар учун энг қулай ва жозибадор йўналиш эканини таъкидлаган. Мамлакатдаги бетакрор миллий ошхоналар, ҳалол таомлар, замонавий “Афросиёб” тезюрар поездлари қатнови саёҳатни янада мазмунли қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш