Logo

Шри-Ланкада мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Февраль 19, 2026. 11:45 • 41 сония

39
Шри-Ланкада мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

КОЛОМБО, 19 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Исломобод шаҳрида жойлашган элчихонаси кўмагида ушбу мамлакатда мушкул аҳволда қолган ҳамюртимизнинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Шри-Ланкадаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. ёрдам сўраб мурожаат йўллаган.

Элчихона дипломатлари мазкур мурожаатни назоратга олиб, Шри-Ланка Миграция бошқармаси мутасаддилари билан ҳамюртимиз содир этган ҳуқуқбузарлик юзасидан мулоқот олиб борди.

Аниқланишича, ватандошимиз Шри-Ланкага туристик виза асосида борган ва кафелардан бирида ишлаётган вақтида ушланган. Шри-Ланка қонунчилигига мувофиқ, туристик виза асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқлангани сабабли у вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Шри-Ланка Миграция бошқармаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши бўйича келишувга эришилди.

Ҳамюртимиз “SriLankan” Airlines самолёти орқали “Коломбо – Куала-Лумпур – Тошкент” йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш