Logo

Нью-Йоркда Ўзбекистон Президентининг ташрифи доирасида махсус акция ташкил этилди

Февраль 19, 2026. 10:40 • 56 сония

62

НЬЮ-ЙОРК, 19 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг АҚШга қилган амалий ташрифи доирасида Нью-Йоркда фаолият юритувчи Халқаро Турон федерацияси вакиллари томонидан мегаполис марказида рамзий табрик акцияси ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Акция доирасида Tayms-skver майдонидаги рақамли LED-billboard дисплейларида, шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган ихтисослаштирилган трекларнинг мультимедиа экранларида ўзбек спортчиларининг ютуқлари ва миллий спортни ривожлантиришга бағишланган видеороликлар намойиш этилди.

Лавҳаларда ўзбек спортчиларининг халқаро мусобақалардаги ғалабалари, тақдирлаш маросимлари, жисмоний тарбия, оммавий спорт ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашга давлат томонидан кўрсатилаётган тизимли ёрдам акс этган.

Акциянинг айнан давлатимиз раҳбарининг АҚШга ташрифи чоғида ўтказилиши Ўзбекистон Президентига спортни ривожлантириш, ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ва ўзбек спортининг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик ифодаси бўлди.

Бу билан ташкилотчилар унинг хизматлари эътироф этилгани ва эришилган натижалар миллий ифтихор мавзусига айлангани ҳамда мамлакатнинг хориждаги ижобий имижига муҳим омил бўлганини таъкидлади.

Халқаро Турон федерациясининг ташаббуси ўзбек диаспораси ва халқаро спорт тузилмаларининг Ўзбекистон маданий-спорт қадриятларини тарғиб қилиш, Ватандан ташқаридаги ҳамюртларни бирлаштириш ва миллий яккакураш турларини жаҳон миқёсида янада оммалаштиришдаги фаол ролини яққол намоён этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш