Россия ОАВ: Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

Июнь 24, 2026. 12:00 • 2 дақ

83
Россия ОАВ: Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

МОСКВА, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “MIR24.TV”, “Караван Инфо”, “Рамблер” каби етакчи нашрларида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўртасидаги учрашувга бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Рус ОАВнинг ёзишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиёда рақамлаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.

Музокаралар чоғида Саида Мирзиёева Қозоғистон етакчисига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар барча муҳим йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланган. Икки давлатни янада яқинлаштиришга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув якунида томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон–Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси