Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда
Февраль 04, 2026. 12:20 • 2 дақ
• 103
4.02.2026
Туркия Президенти Ар-Риёдга ташриф буюрди
«Анадолу»нинг хабарига кўра, 3 февраль куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига борган.
Манба: Анадолу
***
Муаммар Қаззофийнинг 53 ёшли ўғли ўлдирилди
Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғилларидан бири Сайф ал-Ислом Қаззофий ўлдирилган. 53 ёшда бўлган Сайф ал-Ислом Қаззофий ўз уйида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган.
Манба: Reuters
***
АҚШнинг махсус вакили Ўзбекистонга келади
АҚШ Давлат департаменти хабар беришича, АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор бир йилдан камроқ вақти ичида Ўзбекистонга иккинчи марта ташриф буюради.
Манба: АҚШ Давлат департаменти
***
Оқ уйда Колумбия ва АҚШ президентлари кўришди
Колумбия президенти Петро Оқ уйда Трамп билан кўришган. Густаво Петро билан музокаралар Вашингтон ва Богота ўртасида бир неча ой давом этган кескинликдан кейин муваффақиятли ўтгани таъкидланган.
Манба: Reuters
***
Японияда қишки бўрон қурбонлари сони 35 кишига етди
Японияда қарийб икки ҳафтадан бери давом этаётган қор бўронлари оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Жорий йилнинг 20 январидан бери бутун мамлакат бўйлаб мунтазам равишда қор ёғиши 100 дан ортиқ одамларнинг жиддий жароҳат олишига сабаб бўлган.
Манба: Ассоcиатед Пресс
***
Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатлар веб сайтдан олиб ташланган
«ББC»нинг хабарига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги жинсий зўравонлик жиноятларини содир этган Жеффри Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни ўз веб сайтидан олиб ташлаган. Бунга жабрланувчиларнинг шахсий маълумотлари очиқлангани сабаб бўлган.
Манба: ББC
***
Европа суди Навалнийнинг қамоққа олиниши ноқонуний деб топди
«Деутсче Wэлл» нашрида ёзилишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияни Алексей Навалнийни «ноқонуний равишда озодликдан маҳрум этгани» ва унга нисбатан «инсонийликка зид муносабат» қўллагани учун айбдор деб топди.
Манба: Деутсче Wэлл
***
ЕИ электрон еврони жорий қилмоқчи
«Euronews»нинг маълумот беришича, Европа Иттифоқи ўзининг пул-кредит барқарорлигини мустаҳкамлаш учун Европа Марказий Банкига боғланган рақамли еврони жорий қилмоқчи.
Манба: Euronews
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
