Logo

Ўзбекистон Президентининг Туркияга расмий ташрифи якунланди

Январ 30, 2026. 01:10 • 40 сония

117
Ўзбекистон Президентининг Туркияга расмий ташрифи якунланди

ТОШКЕНТ, 30 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Анқара шаҳрида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар, шунингдек, икки мамлакат етакчилари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш маросими бўлди.

Оммавий ахборот воситалари учун баёнотларда Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги фикрлари билан бўлишдилар.

Давлат раҳбарлари Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилган турар жой мажмуасини фойдаланишга топшириш, шунингдек, Истанбул шаҳрида ўзбек мактаби қурилишини бошлаш маросимида иштирок этдилар.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга Тошкентга жўнаб кетди. "Эсенбоға" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш