Сюй Тао: Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида муҳим аҳамиятга эга, жадал ривожланаётган мамлакатдир
Август 06, 2026. 10:31 • 2 дақ
• 27
ПЕКИН, 6 август. /“Дунё” АА/. Хитой Давлат кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий ривожланишни тадқиқ этиш марказининг Евроосиё ижтимоий тараққиёт институти директори ўринбосари Сюй Тао Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:
– Аввало, Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин дилдан табриклайман.
Бугунги кунда Ўзбекистон бутун Марказий Осиё минтақасида муҳим ўрин тутадиган, жадал ривожланаётган мамлакатдир. Сўнгги ўн йилликда мамлакат тараққиётининг ўзига хос динамикасини кузатмоқдамиз. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқ фаровонлиги муттасил яхшиланиб бормоқда.
Хусусан, сўнгги йилларда кўрилган чоралар туфайли Ўзбекистонда қашшоқлик даражаси 2023 йилда 5,8 фоизгача камайди. Жорий йилда бу кўрсаткични 4,5 фоизгача пасайтириш мақсад қилинган ва биз бу маррага эришилишига ишонамиз.
Мамлакатнинг жаҳон аренасидаги обрў-эътибори юксалиб бораётганини кўриб турибмиз. Ўзбекистон Президенти ғоят муҳим ва долзарб халқаро ташаббусларни илгари сурмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар муваффақиятли амалга оширилишига чин дилдан ишонаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси