Ўзбекистон элчиси Беларусь ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Август 05, 2026. 20:30 • 50 сония
• 47
МИНСК, 5 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов Беларусь ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Утюпин билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида томонлар ўзбек-беларусь кун тартибининг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Мулоқотда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8–9 июль кунлари Беларусга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, томонлар бўлажак ўзаро ташрифлар жадвали ва қўшма тадбирлар режасини кўриб чиқди.
Ўзбекистон-Беларусь муносабатларининг анъанавий очиқ ва ишончли хусусиятини тасдиқлаган ҳолда, томонлар барча даражалардаги конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси