Тошкент вилоятидаги учта техникум замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланди

Сентябрь 08, 2026. 19:35 • 57 сония

62
Тошкент вилоятидаги учта техникум замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланди

ОЛМАОТА, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Тошкент вилоятидаги учта техникумга инсонпарварлик ёрдами доирасида замонавий ўқув ускуналари топширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу эзгу ташаббус Қозоғистонда фаолият юритаётган тадбиркор ватандошларимиз томонидан қўллаб-қувватланди. Хусусан, Тошкент ва Бўка туманларидаги профессионал таълим муассасаларига диагонали 65 дюймли интерактив экранлар, замонавий компьютер жамланмалари ҳамда рангли принтерлар топширилди.

Шунингдек ўқинг

Бош консулхона вакилларининг таъкидлашича, ўқув муассасаларининг эҳтиёжлари уларнинг раҳбарлари билан мунтазам мулоқот ва ҳамкорлик жараёнида аниқланган.

Йил бошидан буён дипломатик ваколатхонага бириктирилган барча еттита техникумга шу каби амалий ёрдам кўрсатилди. Тақдим этилган замон талабларига мос жиҳозлар таълим жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва машғулотлар сифатини оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш