Кувайт ОАВ: 2025 йилдан Кувайт фуқароларига Ўзбекистонга бир ойгача визасиз киришга рухсат берилди
Декабрь 02, 2025. 12:21 • 2 дақ
• 94АЛ-КУВАЙТ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Ал-Кувайт шаҳрида мамалакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси ҳамда ўзбек туркомпания “Asialuxe Travel” ҳамкорлигида ўтказилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва имкониятларига бағишланган тақдимот маросими Кувайт ОАВда кенг ёритилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, ушбу тақдимот маросими ҳақидаги материаллар Кувайтнинг инглиз тилидаги “Times Kuwait” ҳафталик газетасида, араб тилидаги “Al-Rai”, “Al-Jarida”, “An-Nahar”, “Al-Anba”, “Al-Qabas” нашрларида ҳамда маҳаллий таниқли блогернинг интернет тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинган.
“Times Kuwait” нашрида ёзилган мақолага кўра, Тошкент кувайтлик сайёҳлар учун ўз эшикларини очмоқда. Бунга туризм тақдимот маросимида яна бир бор амин бўлдик. 2025 йил июнь ойидан Кувайт фуқароларига бир ойгача визасиз киришга рухсат берилди. Бу ажойиб имконият. Бундай ислоҳотлар икки мамлакат ўртасида саёҳатларни осонлаштириш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган қадам ҳисобланади.
Ўзбекистонда туризм йўналишида кашф этиш учун турли имкониятлар мавжуд. Шу боис Ўзбекистон Туризм қўмитаси минтақанинг турли бурчакларидан ташриф буюрувчиларни жалб қилиш учун ўз таклиф ва дастурларини такомиллаштиришда давом этмоқда.
“Al-Rai” газетасида ёзилган материалда “Jazeera Airways” авиакомпанияси тижорат директори Гонжа Акжанинг Ўзбекистон туризм имкониятлари ҳақида билдирган фикрлари ўрин олган. У авиакомпания қиш мавсумида ҳам Наманган ва Самарқандга мунтазам равишда ҳафтасига 3–4 та рейсни амалга оширишини таъкидлаган. 2021 йилда бошланган авиарейсларнинг бандлик даражаси тахминан 80 фоизга етган. Ўзбекистон ўзининг гўзал тоғли манзаралари, бой тарихи, ҳалол таомлари, меҳмондўстлиги туфайли сайёҳлар учун қадрли жойга айланган.
Шунингдек, эълон қилинган мақолаларда “Asialuxe Travel” туркомпанияси директори Тимур Хўжаевнинг Кувайтга ташрифи ва таассуротлари, Ўзбекистон компанияларининг йилдан-йилга Кўрфаз араб давлатлари бозорларида кенг кўламли тарғибот ишларини олиб бораётгани ҳақидаги фикрлари баён этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда


